"Беҳбудий" - Анқара саҳнасида

Айни кунларда вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси Туркия пойтахти Анқара шаҳрида гастроль сафарида бўлиб турибди.
Ушбу гастроль ўзбек ва турк қардош халқлари ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда буюк маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракатининг етук намояндаси Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.
Театр жамоаси Анқара шаҳридаги саҳнада режиссёр Ф.Бойназаров томонидан саҳналаштирилган “Беҳбудий” спектаклини намойиш этди.
Спектакль якунида режиссёр Ф.Бойназаров, Маҳмудхўжа Беҳбудий образини ижро этган Лазиз Маматқулов ва бадиий раҳбар Ж.Ҳожиев Турксой ташкилотининг махсус дипломлари билан тақдирланди.