Шифохонада даволанаётганлар ҳам овоз берди
- 09.07.2023 11:03
- 31
- Сайлов
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида жойлашган 121-сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.
Участка комиссияси раиси Абдуваҳоб Абухолиқовнинг айтишича, марказда 147 нафар сайловчи рўйхатга олинган ва уларнинг жараёнда иштирок этишлари учун зарур шароитлар яратилган.
- Ёшим 75 да, тўрт кундан буён шу ерда даволаняпман, - дейди Пахтачи тумани Болтали маҳалласида яшовчи Фароғат Жумаева. - Бу галги Президент сайловида шифохонадан овоз бердим. Бу ерда овоз бериш учун барча шароит яратилган. Номзодларнинг сайловолди дастури билан танишиб, юртимиз тинчлиги, фарзандларим келажаги учун муносиб номзодга овоз бердим.
Теглар:
Президент сайлови
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қизларнинг лидерлик кўникмалари оширилди
- Кеча, 23:01
- Таълим
Тасодиф сабабли очилган жиноятлар
- Кеча, 20:08
- Ўқинг, қизиқ!
Бу йил Пайариқда қандай ўзгаришлар бўлади?
- Кеча, 20:02
- Иқтисодиёт