Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди - саноқ комиссиялари вазифасига киришди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Эрталаб соат 08.00 да бошланган сиёсий тадбир 20.00 да якунига етди.

Самарқанд шаҳридаги 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида жойлашган 106-сайлов участкасида 1 минг 510 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Уларнинг 70 фоиздан ортиғи сайловда иштирок этиб, ўзига муносиб деб билган номзодга овоз берди.

Участка раиси Аваз Зиёевнинг айтишича, сайлов участкасига Дарғом маҳалласи аҳолиси қамраб олинган. Фуқаролар овоз беришда фаол иштирок этди. Овоз бериш жараёнини сиёсий партиялар вакиллари ва халқаро кузатувчилар кузатиб борди. Сайлов участкасига келишга имкони бўлмаган 130 нафар нуроний ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг хонадонларида овоз беришларига шароит яратилди.

Участкада соат 20.00 да овоз бериш якунланиб, сайлов участкаси комиссияси аъзолари йиғилган овозларни санашга киришди.