Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бир неча ўн йил ичида тугаши мумкин бўлган оддий нарсалар

50-100 йил олдин илмий-фантастик китобларда бир-бирлари билан узоқдан туриб гаплашиш ва кўриш имкониятини берадиган қурилмалар, шунингдек, сигналлар узатувчи космик йўлдошлар тавсифланар эди. Ўшанда ҳеч ким буларнинг барчаси ҳақиқатга айланади, деб ўйламаган бўлса керак. Ҳозир бизда уяли телефон, интернет, квадрокоптер ва микротўлқинли печлар бор – буларнинг барчаси бизнинг кундалик ҳаётимизга айланиб қолган.

AdMe.ru сайти 20 йил ичида бизни нима кутаётганини олдиндан айтиб бера олмаса-да, кундалик фаолиятимизда ишлатиб юрган қайси буюм ва манбалар тугаб бориши ёки қайси хизмат турларидан фойдаланмай қолишимиз тўғрисида хабар ёзган.

Пластик камаяди

10+ обычных вещей, которых все мы лишимся уже через пару десятков лет

Пластмасса сув идишлари ва чиқинди қутилари узоқ турмайди. Ҳозирда маккажўхори крахмали ва сув қоришмасидан тайёрланган биологик парчаланадиган бутилкалар ва чиқинди қутилари мавжуд. Уларни ишлаб чиқариш ҳали анча қиммат, аммо бу йўналиш ривожланиб бормоқда ва 20 йил ичида биз пластик сув идишларини ўтган ғалати ҳодиса сифатида эслаймиз.

Симлар

10+ обычных вещей, которых все мы лишимся уже через пару десятков лет

Телефон батареяси заряди тугаб қолса, ҳеч бўлмаганда асабланамиз. Муаммо шу қадар кенг тарқалганки, баъзи компаниялар бу масалани жиддий қабул қилдилар ва уларнинг дастлабки қадамлари тез орада биз телефон симларига ўралиб қолишимиздан тўхтатади, деган ишончни кучайтиради. Режа симсиз зарядловчи қурилмаларни ҳамма жойда ишлаб чиқариш ва телефонларни истаган жойда ва симсиз қувватлантиришдир.

Олтин

10+ обычных вещей, которых все мы лишимся уже через пару десятков лет

Сайёрамизда олтиннинг чекланган захиралари мавжуд, шунинг учун ушбу табиий ресурснинг камайиш эҳтимоли жуда юқори. АҚШ геология хизмати ер остида ҳанузгача ушбу металлнинг 50 минг тоннаси борлигини тахмин қилмоқда. Ҳар йили тахминан 2,5-3 минг тонна олтин қазиб олинади, шунинг учун мутахассислар захиралар 17 йилга етар-етмас аҳволда қолганлигидан хавотирда.

Дўконлар

10+ обычных вещей, которых все мы лишимся уже через пару десятков лет

Эҳтимол дўконга жисмонан боришга бўлган эҳтиёж вақт ўтиши билан йўқолади, шунинг учун оддий дўконлар қолмайди. Бироқ, кўпчилик маҳсулотни сотиб олишдан олдин унга тегинишни яхши кўриши сабабли маҳсулотни синаб кўриш мумкин бўлган махсус зоналар яратилади.

Бундан ташқари, дўконга кириш жойидаги сканерлар юзларни таниб қолади ва ҳар бир кирган киши учун алоҳида харидлар рўйхатини тузади. Бу виртуал сотувчиларга харидорнинг дидига мос маҳсулотларни таклиф қилишларига имкон беради. Тўлов бўлмайди: харидлар учун тўлов дўкондан чиқишда автоматик равишда амалга оширилади.

Почта бўлимлари

10+ обычных вещей, которых все мы лишимся уже через пару десятков лет

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида почта алоқаси хизмати ўз аҳамиятини йўқотмоқда. Уларнинг аксарияти зиён кўриб ишламоқда: одамлар бир неча ўн йиллар давомида бир-бирларига қоғоз хат жўнатишни тўхтатдилар. Курьер хизматлари посилкалар билан ишлашда анча фаол. Барча муҳим ва керакли хабарлар электрон почта орқали жўнатиляпти. Шу сабабли почтанинг ривожланиш истиқболи тижорий рақиблари билан рақобатлашиш учун жуда кам имкониятга эга.

Тирбандликлар

10+ обычных вещей, которых все мы лишимся уже через пару десятков лет

Бунга ишониш қийин, ҳатто технологиялар яқин келажакда тирбандликлар бўлмаслигига ишора қилмоқда. Вақт ўтиши билан автомобилларга сунъий интеллект ўрнатилади ва уларнинг сони минимал даражага туширилади. Компьютер йўлда юзага келиши мумкин бўлган барча вазиятларни ҳисоблаб чиқади. Агар бирон бир жойда автоуловларнинг тирбандлиги пайдо бўлса, реал вақтда ишлаб турган ягона компьютер тизими светофорларнинг ишини тўғрилайди ва тирбандлик пайдо бўлишидан олдин тарқалиб кетади.

Антибиотиклар

10+ обычных вещей, которых все мы лишимся уже через пару десятков лет

Антибиотиклар ихтиро қилинганидан бери шу қадар тез ишлатилиб келинадики, натижада баъзи касалликлар уларга чидамли бўлиб қолди. Кейинги 10-20 йил ичида антибиотиклардан фойдаланишни сезиларли даражада камайтириш мумкин. Яқин келажакда маълум бир таҳдидга қарши бактериялар ишлаб чиқилади. Яъни, беморга инфекцияларни тўхтата оладиган антитаначалар қўйила бошланади.
Бироқ олимлар эришмоқчи бўлган асосий мақсад микробларга қарши курашишни тўхтатиш ва улар билан тинч яшашни ўрганишдир.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.