Бирламчи тиббий-санитария ёрдамида янги механизмлар жорий этиш оқсаяпти

Қайд этилишича, тажриба-синов ўтказиладиган Самарқанд шаҳар, Булунғур ва Иштихон туманларида 9 турдаги ахборот коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалар билан таъминлаш бўйича бирор амалий иш бошланмаган.

“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури бўйича туман-шаҳарларда 6 та йўналиш бўйича 22,7 миллиард сўм ажратилиши белгиланган бўлиб, бугунга қадар 3,1 миллиард сўм ёки 14 фоиз маблағ ажратилган холос.
Вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида ушбу масала муҳокама қилинган. Айрим туманларда оналар ва гўдаклар ўлими ошганлиги танқид қилиниб, мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилган.