Бобоқул Тошев: Судлар қонунларни нотўғри талқин қиляпти
Муаллиф маълум асарни яратар экан, унинг яратилишида энг қадрли неъмат бўлган умрини, шунингдек, куч-ғайрати, ақл-идрокини сарфлайди. Йиллаб изланишлар ва қаттиқ меҳнат ортидан маънавий бойлик бўла оладиган асарлар дунёга келади. Aна шундай асарлар бутун жамиятга фойда келтиради. Табиийки, муаллиф ўзи яратган асаридан етарли даражада маънавий ва моддий манфаатдор бўлиши керак.
Агар бирор киши муаллифлик ҳуқуқи эгасининг рухсатисиз ёки лицензиясиз муаллифлик ҳуқуқи билан чекланган ҳаракатлардан бирини амалга оширса, иккинчиси унинг муаллифлик ҳуқуқини талаб қилиши ва қонуний ҳимоя чораларини кўриши мумкин: масалан, зарарни ундириб олиш ва суд томонидан тақиқ қўйиш.
Бугун муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд жараёнларида етарлича муаммолар келиб чиқмоқда. Бугунги лавҳамизда юридик фанлари доктори, профессор, санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Палатаси раиси Бобоқул Тошев ана шундай ҳолатлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.