Бўлган воқеа: Таниш чеҳра

Автобус тўхтади. Деразадан ташқарига термулиб кетаётган қизнинг қаршисига бир нечта оғир сумка кўтариб олган аёл тўхтади.

Қиз ўзига қараб-қараб қўяётган хотинга кўзи тушиши билан тескари қараб олди.

- Дарсдан чарчаб чиққан бўлсам... Шаҳар катта бўлса. Бу холани қайтиб кўрармидим, - ўзига-ўзи пичирлади.

Бироқ яна бир неча кундан кейин худди ўша холани кўрди. Фақат расмини...

Туғилган кунига атаб бир қучоқ атиргул олиб келган йигит секин шивирлади:

- Сен онам орзу қилгандай келин бўласан! Онам ҳам жуда меҳрибон аёл. Сенга суратларини кўрсатайми?

Расмдаги аёл у автобусда кўрган ўша онахон эди...

Зилола Ғайбуллаева.