Болливуд юлдузи Салмон Хон қамалди

Бундан ташқари у 10 минг рупи (тахминан 1 млн 200 минг сўм)га жаримага тортилди.

Салмон хон Ражастонда 1998 йилда фильм суратга олинаётган пайтда давлат муҳофазасига олинган икки жониворни ўлдирган.

Ўшанда у билан бўлган яна тўрт нафар актёр суд қилинган, бироқ улар оқланган.

52 яшар Салмон хон аппеляция бериш ниятида.

ВВС га кўра, аппеляция берган тақдирда ҳам актёр камида 5 кун қамоқда қолади.