Самарқандда уй ҳайвонларини бепул стерилизация қилиш хайрия акцияси бошланди

Тадбир Брижит Бардо жамғармаси (Франция) ва Германиянинг “Tierschutz Entwicklungshilfe e.V” ташкилоти кўмагида “Терра” нодавлат нотижорат ташкилоти, маҳаллий ветеринария хизматлари ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Акциянинг асосий мақсади эгасиз мушук ва итлар сонини инсонпарварлик йўли орқали тартибга солиб, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашдан иборат. Бундай амалиёт ҳайвонларда учрайдиган турли хасталиклар ривожланиш хавфини камайтиради.
Шунингдек, акция давомида уй ҳайвонлари эгалари ит ёки мушукларини ветеринар кўригидан ўтказиб, парваришлаш бўйича маслаҳат олишлари мумкин.
Уй ҳайвонларини стерилизация қилиш ишлари яна икки кун давомида Самарқанд шаҳри Лоҳутий кўчаси, 19-мактаб ёнидаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида амалга оширилади.