Инсон яқин 20 йилда ҳайвонлар билан мулоқот қилиш имконига эга бўлиши мумкин

Японияда инсоннинг ҳайвонлар билан тиллашишига ёрдам берадиган электрон прибор устида иш олиб борилмоқда. Аҳоли яқин 20 йил ичида ўзининг ит ва мушуклари билан бемалол мулоқот қилиш имконига эга бўлиши мумкин.
Илгари Японияда бу борада 2040 йилгача илмий тахминлар эълон қилинган “Оқ китоб” нашр этилганди. Унда одамлар ушбу муддатда уй ҳайвонлари билан сўзлашишни ўрганиш айтилганди. Бундай технологиялар нафақат ҳайвонлар билан алоқани таъминлаши, балки турли сабаблар билан сўзлашиш имкониятини йўқотган ёки туғма соқовлар билан гаплашишни тиклаш учун ҳам асқотади.
Мисол учун, мияси фалажланган мижозлар бошига электрод ўрнатилади. У мия фаолиятини жонлантириб, фикрни экранда акс эттиради.
Японлар агар бундай электронқурилма билан хизмат итлари “жиҳозланса”, улар табиий офатларда одамларни қутқариш, портловчи ва гиёҳванд моддаларни топишда қўл келишини айтишмоқда.

Т.МУРОД тайёрлади.