АҚШдаги уй мушукларида коронавирус аниқланди
АҚШда икки нафар мушукда коронавирус инфецияси билан дастлабки касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар берди.
Нью-Йорк штатининг турли қисмларида яшовчи икки нафар уй мушугида янги турдаги коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Улар вирусни одамлардан юқтириб олганлари тахмин қилинмоқда.
Мушуклардан бирининг эгаси нафаси қисишни бошлаганидан сўнг бир ҳафта ўтиб, унда коронавирус аниқланди. Бироқ мушук эгасида COVID-19 инфекцияси қайд этилмади.
Иккинчи мушукнинг эгасида коронавирус аниқланганидан сўнг унда ҳам вирус аниқланди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, вируснинг ҳайвонлардан одамга қайта юқиш аломатлари йўқ.
“Биз одамларнинг саросимага тушишини истамаймиз. Одамлар уй жониворларидан қўрқишларини хоҳламаймиз”, деб таъкидлади АҚШ касалликларнинг олдини олиш ва бартараф этишни назорат қилиш Маркази ходими Кейси Бартон Бехравеш.
Уй ҳайвонлари эгаларига ўз қарамоғида бўлган жониворларни кўчада бошқа одамлар билан мулоқотга киритмасликлари тавсия қилинди.