Пробация ҳисобида турган шахсларнинг қандай муаммолари бор?

Жорий йилнинг айни кунлари ҳолатида Самарқанд шаҳар пробация назоратидаги шахслар 1329 нафар бўлиб, улардан 158 нафарига моддий ёрдамлар берилган. 850 нафари иш билан таъминланган ва уларнинг ижтимоий аҳволи яхшиланган.
Президентимизнинг "2025 йил республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан "Йўл харита"си тасдиқланган. Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари "Йўл харита"сининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида пробация назоратидаги шахслар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Самарқанд шаҳар прокурори ёрдамчиси Х.Тоҳиров уларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади. Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди, муддат талаб қилувчи масалаларга масъуллар бириктирилиб, ижроси шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинди.