Бозорлар хусусийлаштирилади ва тадбиркорларга берилади

Ҳозирда республикамиздаги 537 та бозор ва савдо мажмуаларининг камида 51 фоиз улуши маҳаллий ҳокимликларга тегишли.

Энди бозорларни ҳам хусусийлаштириш режалаштириляпти. Бу борада бугун, 27 март куни Президент Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилишда гап борди.

“Энди бу тартиб ҳам ўзгаради. Бозорларда маҳаллий ҳокимликнинг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Бу ҳам тадбиркорлар учун қўшимча имконият бўлади”, деди давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, ер майдонларини сотиш бўйича ҳам имкониятлар кенгайтирилиши, жумладан, майдони кичик бўлган, узоқ вақтдан бери сотилмай турган ёнма-ён жойлашган ер участкалари бирлаштирилиб, қайта аукционга чиқарилиши таъкидланди.