Бугун: Нефть ва газ саноати ходимлари куни
- 06.09.2020 09:28
- 469
- Самарқанд
Юртимизда ҳар йили сентябрь ойининг биринчи якшанбаси Нефт ва газ саноати ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу санада кўп йиллар фидокорона хизмат қилиб келаётган соҳа ходимларини тақдирлаш анъанага айланган. Сана муносабати билан “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиалида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда газ таъминоти филиали директори Холмурод Бобомуродов халқ фаровонлиги, эл-юрт равнақи йўлида беминнат хизмат қилиб келаётган жамоани байрам билан табриклади.
Соҳа ривожи учун қўшган муносиб ҳиссаси ва самарали меҳнати учун 25 нафар ходимга “Hududgazta’minot” АЖнинг фахрий ёрликлари топширилди. 68 нафар ходимга касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 21 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!