Букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланган
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмовнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерлар томонидан тотализаторлар ҳамда букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари бўйича ички ишлар органларига 11 та хат киритилган.
Қўмита томонидан реклама берувчи (тайёрловчи, тарқатувчи, буюртмачи)ларни қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан турли соҳа ва йўналишда 400 дан ортиқ огоҳлантириш хати берилган.
Ижтимоий тармоқларда 4 500 дан ортиқ рекламалар юзасидан ўрганишлар ўтказилган, шундан (Facebook - 144 та, Instagram - 344 та, Telegram - 4 108 та) қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ва бартараф этилган.
Олиб борилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 92 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритилган бўлиб, шундан 27 та сайт блокланган.