Булунғур ва Ургут туманларида профилактик тадбир ўтказилмоқда

Ўтган даврда ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, уни халқчил тизимга айлантириш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш зиммасига юклатилган қуйи бўғинлар фаолияти ҳам бундан мустасно эмас.
Кўрилган чоралар натижасида самарадорлик ошмоқда. Маҳаллаларда тинч ва осойишта ҳаёт таъминланиб, жиноятчилик даражаси камайишига эришиляпти. Албатта, бу борада бошқа хизмат ходимлари томонидан ҳам зарур чоралар кўриб келинмоқда. Хусусан, шу кунларда тоғли ва чегараолди ҳудудлари – Булунғур ва Ургут туманларида бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бундан мақсад аввало, фуқароларнинг ҳушёрлигини ошириш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришдан иборат. Қолаверса, аҳоли ўртасида ўтказилаётган сўровлар орқали юз бериши мумкин бўлган турли кўнгилсизликларнинг олди олинмоқда.
Аслиддин МЕЛИЕВ,
ИИБ ТЭҚКБ тоғли ва чегарадош гуруҳи тезкор бўлими тезкор вакили.