Чарли Чаплин мексикалик “Чарли Аплин” билан нимани талашган?
Унинг ижоди унутилмас саҳналар ва қаҳрамонларга, ҳаёти эса юксак парвоз ҳамда жанжалларга бой кечган.
Чаплин истеъдодли ва кўп қиррали рассом сифатида танилган ва тарихда ўзининг фильмларида роль ўйнаган кинокамеранинг икки томонида ишлаган биринчи киноактёр-муаллифлардан бири эди.
Унинг “Кичкина дайдивой” оммабоп қаҳрамонининг қиёфасидаги образи камон шляпа, катта пойабзал, йиртилган шим, қамиш мўйловдан иборат эди. Ушбу пресонаж Чаплинни кино ривожланишининг дастлабки давридаги ва ундан кейинги даврнинг мутлақ юлдузи даражасига кўтарди.
1916 йилда мексикалик актёр Чарльз Амадор Чарли Аплин тахаллусини олиб, Чарли Чаплиннинг машҳур қаҳрамони “Кичкина дайдивой” ролини ўйнаб, иккита кинокомедия ишланди.
Чаплин уни судга берди. Даъволашув ўн йилгача чўзилди. “Тақлидчи айнан бир хил ботинка, шим, костюм, шляпа кийиб, меникидек мўйлов ҳам ёпиштирган. Ҳатто ўзим ҳам фарқлай олмадим, бу ерда ким турганлигини. Менми ёки Амадор?” деди Чаплин судьяга.
Мексикалик актёрнинг ҳимоячи адвокатлари “Кичкина дайдивой” образидаги тафсилотлардан театр актёрлари Чаплиндан анча олдин фойдаланиб келаётганлигини, шу сабабли Амадор ҳам экранда тор пиджак ва катта пойабзал кийиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида ҳимоя чизиғини қўйишди. Лекин Чаплин ушбу реквизитларнинг барини биринчи бўлиб у йиғиб олганини ва экранга биринчи бўлиб олиб чиққанини айтди.
1925 йилда АҚШ Олий суди Амадорнинг ҳаракатларида фирибгарлик аломатларининг кўришини айтиб, Чарли Чаплин фойдасига қарор чиқарди. Суд Чаплин “Кичкина дайдивой” образини биринчи бўлиб киноэкранда мужассамлантирганини ҳисобга олди ва Амадорга Чарли Аплин образини фильмларида фойдаланиш ва чиқарган картиналарини намойиш этишни таъқиқлади. Чарли Чаплин кейинги картиналарида “Кичкина дайдивой” образидан фақат ўзи фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.