Чумолилар одамлардай йиғилишлар ўтказмайди, уларда маҳаллий қўмита йўқ

Аммо метин интизом, ҳалол ва фидойи меҳнат бор. Бу жамоада дангасалар ва бадмастлар, ғийбатчилар ва лаганбардорлар, ҳар ҳар қандай қонун-қоидаларни инкор этувчи (нигилист)лар ва экстремистлар, хоинлар ва аблаҳлар йўқ. Меҳнат ҳамма учун биринчи зарурат, интизом ҳамма учун қонун!
Уларнинг бир-бирига, оилага ғамхўрлиги ҳақида ўнлаб илмий ва бадиий асарлар битиш мумкин. Масалан, оила аъзоларидан бирортаси яраланиб ёки хасталаниб қолгудай бўлса, галалашиб унга гиргиттон бўлишади. Жами жониворлардан фарқли ўлароқ, нобуд бўлган шерикларини чиқариб кўмишади. Бирор фалокат рўй берганда, масалан, инлари бузилганда ёки уни сув босганда, энг аввало, тухумлари, полапонлари, ярадорларини олиб қочишади.
Ваҳоланки, улар – чумолилар.
АЛИШЕР.