“Cobalt” автомашинасини олиб қочган шахс ушланди
- 15.07.2020 17:20
- 160
- Жиноят ва жазо
2020 йилнинг 9 июль куни соат 18:40 да номаълум шахс Миробод туманидаги “Пойтахт” савдо мажмуаси рўпарасида, 34 ёшли Р.Р.нинг ишончига кириб, унинг “Cobalt” автомашинасини тўхташ жойига олиб киришини айтиб, мазкур автомашинани олиб қочган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида олиб қочилган автомобиль Яшнобод туманида топилиб, ушбу жиноят 30 ёшли М.Р. томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича М.Р. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа