Дам олиш кунлари ҳарорат пасайиб, тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади
«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртага республикамиз ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат шимолий туманларда, шунингдек, тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момоқалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда ҳарорат бироз пасаяди ва кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража бўлади.
Бугун ва эртага республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Якшанба куни тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли локал (маҳаллий) ёмғирлар ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Мамлакатимизнинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража атрофида сақланиб туради, бу ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрларга яқиндир.