Давлат хизматчисининг компетентлиги нимада?

Давлат фуқаролик хизматида давлат хизматчиларининг касбий компетентлиги ўз фаолиятларининг барча йўналишларида намоён бўлади.

Шу сабабли, бугунги кунда давлат фуқаролик хизматида давлат хизматчиларининг касбий компетентлигини оширишнинг механизмларини шакллантириш лозим.

Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида “Компетенция” (лот. cомпето – эришaяпмaн, муносибмaн, лойиқмaн) – 1) муaйян дaвлaт оргaни (мaҳaллий ўзини ўзи бошқaриш оргaни) ёки мaнсaбдор шaхснинг қонун, устaв ёки бошқa ҳужжaт билaн белгилaнгaн вaколaтлaри, ҳуқуқ вa бурчлaри доирaси; 2) у ёки бу соҳaдaги билимлaр, тaжрибa” дея қайд этилган.

Компетентлик – шахс­нинг муайян таълим йўналиши ёки мутахассислиги бўйича олган билим, малака ва кўникмалари ҳамда шаклланган шахсий хислатларини меҳнат фаолиятида муваффақиятли қўллай олиш қобилиятидир. Шунингдек, давлат фуқаролик хизматида компетентлик давлат хизматчиларининг ўз соҳасидаги билими, малакаси, кўникмаси ва унинг амалиётга татбиқ этилиши ҳамда уларнинг “Ҳалоллик вакцинаси” билан ҳимояланганлигига чамбарчас боғланиб кетади.

Давлат фуқаролиги хизматчисининг кaсбий компетентлиги мурaккaб жaрaёнлaрдa ноaниқ вaзифaлaрни бaжaришдa, бир-биригa зид мaълумотлaрдaн фойдaлaнишдa;

кутилмaгaн вaзиятдa ҳaрaкaт режaсигa эгa бўлa олишдa (масалан, бугунги кунда раҳбарлар томонидан ташкил этилаётган сайёр қабуллардаги мурожаатлар билан ишлашда) яққол нaмоён бўлaди.

Кaсбий компетенциягa эгa давлат хизматчиси нафақат малака ошириш курсларида малакасини оширади, балки ўз билимлaрини изчил бойитиб борaди, янги aхборотлaрни ўзлaштирaди, дaвр тaлaблaрини чуқур aнглaйди, янги билимлaрни ўзлаштириш учун излaнади, улaрни қaйтa ишлaйди вa ўз aмaлий фaолиятидa сaмaрaли қўллaйди.

Агар раҳбар кадрлар ўз устида мунтазам ишласа, тинмай ўқиб-ўрганиб, янги билимлар захирасини кашф қилса, натижа ҳам шунга мувофиқ бўлади.

Давлат фуқаролик хизматида давлат хизматчилари қуйидагиларни уддалай олишлари лозим:

ўз профессионал, назарий ва амалий билимларини узлуксиз ошириб бориши, дунёқараши, билим ва тажрибасини доимий равишда кенгайтириши, янги билимларни ўзлаштиришга интилиш, ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда янги ахборотларни олиш, илғор тажрибаларни ўрганиш;

фаолиятидаги вазифаларни бажаришда виждонан ёндашиш, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, миллий қадриятларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш;

юксак касбий малака ва маънавий-ахлоқий фазилатлар, жумладан, ҳалоллик масаласи бош мезон бўлиб, интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш;

соғлом фикрлаш ва ўз нуқтаи назарига эга бўлиш, фидойилик, масъулият ва жавобгарликни чуқур ҳис этиш;

ҳар томонлама кенг дунё­қарашга эга фавқулодда ва кескин шароитларда ўзи мустақил равишда ностандарт қарорлар қабул қила олиш;

аҳоли билан мулоқот қилиш маданиятига эга бўлиш, жамоат жойларида ўзини муносиб тутиш, шахсий хулқ-атворини назорат қилиб бориш;

руҳан ва жисмонан тетик, иродасини чиниқтириб бориш, оғир дамларда сабр-бардошли бўлиш;

бошқаларни орқасидан эргаштира олиш, қатъиятлилик, бошлаган ишни охирига етказа олиш, атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдира олиш;

ўзининг ва ходимларининг саломатлиги учун қайғуриш, қўл остидагиларга ғамхўрлик қилиш ва уларни руҳлантира олиш, намунали иш олиб бораётганларни рағбатлантириш.

Бугунги кунда барча ташкилотларда KPI (key performance of indicators)  энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тизими тажриба синов тариқасида жорий этилаётган бир пайтда, маҳаллий бошқарув соҳасида раҳбарларнинг нафақат малакасини оширишни, малака оширишдан кейинги кўникма ва тажрибаларини амалиётга татбиқ этиш, шунингдек, бошқарув билан боғлиқ компетентлигини кучайтириш механизмини такомиллаштиришни тақозо қилади.

Беҳзод Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари.