“Динамо” сафарда “Нурафшон” устидан ғалабага эришди
Бугун Про-лиганинг 19-тури доирасида “Динамо” Бухоронинг “Нурафшон” клуби меҳмони бўлди. Бу жамоалар ўртасидаги 49-тўқнашув бўлиб, унда “Динамо”нинг қўли баланд келди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Бироқ иккинчи бўлимнинг 75-дақиқасида “Динамо” жамоаси вакили Рўзимбой Аҳмедов пенальтини голга айлантирган бўлса, 83-дақиқада келиб, Шоҳрух Абдураҳмонов ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 2:0.
Ўйинда ҳисоб ўзгармади ва Ҳаким Фузайлов шогирдлари Про-лиганинг 19-турида 31 очко тўплаб, турнир жадвалидаги иккинчи ўрнини мустаҳкамлади.
Маълумот учун, шу вақтгача “Динамо” ва “Нурафшон” клублари ўртасидаги учрашувларнинг 21 баҳсида “Бухоро”, 18 учрашувда “Динамо” ғалаба қозонган. 10 та ўйинда дуранг қайд этилган. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 71, “Динамо” 64 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 4:1 бўлса, “Бухоро”нинг “Динамо” устидан эришган йирик ғалабаси - 6:0.