«Динамо»чилар 2 та гол урди, аммо 4 та гол ўтказиб юборди
- 03.04.2019 17:34
- 190
- Спорт
Бугун бўлиб ўтган «Динамо» марказий ўйингоҳидаги «Ванфоре Кофу» (Япония) жамоаси билан «Динамо» футбол академиясининг ёш футболчилари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувида 4:2 ҳисоб билан меҳмонлар ғалаба қозонди.
Биринчи таймнинг 15 дақиқасида футбол академияси тарбияланувчилари Диёрбек Бозоров гол урган бўлса, 43 дақиқада Отабек Авазхонов самарқандлик мухлисларни иккинчи гол билан хурсанд қилди. Биринчи тайм асосий ёш таркиб билан тугади. Кейинги тайм академиянинг иккинчи таркиби билан бошланди ва шиддатли кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келиб 4 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз: Ёш “Динамо”чилар 5 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Локомотив” ўйингоҳида Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳузуридаги болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўртасида бўлиб ўтадиган биринчи Ўзбекистон чемпионатида Навоий вилояти ёшлари билан майдонда беллашади. Биринчи тур ўйинлари 14:00 да ва 16:00 да ўтказилади.
Самарқандлик 2003-2005 йилларда туғилган ёш футболчилар Навоий вилояти майдонида куч синашади.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа