«Динамо»га хориждан дарвозабон олиб келинди
- 15.01.2022 16:22
- 323
- Спорт
Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси таркибини кучайтиришни давом эттирмоқда.
«Динамо» ахборот хизмати Усмон Ибодовнинг zarnews.uz`га маълум қилишича, клуб мураббийлар штаби қарорига кўра, «Динамо» клуби сербиялик дарвозабон Милое Прекович билан келишувга эришган.
30 ёшли голкипер билан бир йиллик шартнома имзоланди. Сербиялик легионер «Динамо» сафига эркин агент мақомида қўшилди.
Милое Прекович сўнгги мавсумни Сербия Суперлигаси вакили «Вождовац» клуби сафида ўтказиб, жамоанинг асосий посбони бўлган. У чемпионат доирасидаги барча – 21 ўйинда ҳам тўлиқ тўп сурган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Олтин қули
- Бугун, 12:16
- Мутолаа
Вояга етмаганларга ижарага ким машина беряпти?!
- Бугун, 10:10
- Жамият
Генетика: ота-онадан болага ўтадиган хусусиятлар
- Бугун, 09:56
- Жамият