«Дўстлик уйи»да янги боғ яратилди
Юртимизда «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати лойиҳаси доирасида кўчат экиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Мазкур лойиҳанинг «Дўстлик уйи»даги кўчат экиш ишлари Экология партияси, Нодавлат-нотижорат ташкилотлари, диний қўмиталарнинг вилоят бўлимлари томонидан ташкил этилди.
- Жорий йилда вилоятимизда 390 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозиргача 300 мингдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари ва гул бўталаридан боғ яратилди, - дейди Ногиронлар жамияти вилоят бўлими раиси Дилмурод Пардаев. – Бугун «Дўстлик уйи»да жойлашган 11 та миллий-маданий марказ, 34 та нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан 100 га яқин кўчат ва бўталар ўтқазилиб, ҳақиқий байналмилалчилар боғи яратилди. Келажакда бу боғимиз ҳам Самарқанд шаҳрининг мусаффо ҳавосини тозалашга, атроф-муҳит ва экологиясини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшади.
Тадбир доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам амалга оширилиб, ер майдонлари ағдарилиб, дарахтларнинг тублари оқланди.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.