Дунё хабарлари қисқа сатрларда: Тоғли Қорабоғда портлаш, Косовода зиддият, АҚШнинг Украинага ёрдам шартлари...
🔻 Кеча кечқурун Тоғли Қорабоғда автомобиль йўли ёнидаги ёқилғи омбори портлади. Қурбонлар ва ярадорлар борлиги айтилмоқда.
🔻 Ўзини ўзи эълон қилган Косово ҳукумати минтақа шимолидаги тўқнашувлар натижасида 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Махсус прокурор Абазига кўра, бу Косово полициясига ҳужум қилганлардан бири. Сербия президенти Вучич бугун Россия элчиси билан учрашувда Косоводаги воқеаларни “шафқатсиз этник тозалаш” деб атади.
🔻 Арманистонда полиция эрта тонгда Ереваннинг марказий хиёбонларидан бири Аршакуняцни тўсиб қўйишга уринган ва мамлакат бош вазири Никол Пашинян истеъфосини талаб қилган мухолифат фаолларини ҳибсга олмоқда.
🔻 Оқ уй Киевга ҳарбий ёрдамни давом эттириш учун бир қатор шартларни қўйди. Украинага АҚШдан ҳарбий ёрдам олишда давом этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар рўйхати берилган. Бошқа нарсалар қаторида, Киевга "компания ва операторларнинг молиявий барқарорлигини" таъминлаш учун газ ва электр энергияси нархларини либераллаштириш қатъий тавсия этилади. “Укрэнерго” ва “Нафтогаз” компаниялари кузатув кенгашини кенгайтириш, шунингдек, Украинанинг Коррупцияга қарши кураш миллий бюросини кучайтириш таклиф қилинмоқда.
🔻 АҚШ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарига Вашингтонга ташриф буюришни тақиқлади. Эрон ТИВ раҳбари ўтган ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Нью-Йоркда бўлган. Мамлакат ОАВнинг ёзишича, у Эрон ҳукумати амалдорларининг АҚШга бориши учун Америка томонидан қўйилган чекловлардан озод қилинишини сўраган.
🔻 Дронлар орқали Россиянинг Белгород вилоятига оммавий ҳужум уюштирилган.
🔻 Кичик Қодиров Қуръонга ўт қўйган одамни аёвсиз калтаклаган видео тарқалди.
🔻 4 кун ичида Қорабоғ ҳудудида 105 кишининг жасади топилган.
🔻 АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2024 йилги сайловларда ғалаба қозонса, америкаликлар учун энергия нархини пасайтириш ниятида эканини айтди.
🔻 АҚШ Сенати 2024 йил учун вақтинчалик бюджетни қабул қилишга яқин турибди. Бу ҳукуматнинг 1 октябрда ёпилишига йўл қўймайди, деб хабар беради Bloomberg.