Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 62 миллиондан ошди

Ҳа, Жонс Хопкинс университети маълумотлари шундан далолат беради.

Тошкент вақти билан соат 6:40 да дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 62 094 127 нафарни ташкил этди. Пандемия даврида 1 миллион 449 минг 709 киши вафот этди. 39,7 миллиондан зиёди даволанди.

Дунё бўйича энг кўп касалликни юқтирганлар АҚШ (13 233.022)га тўғри келади. Шунингдек, коронавирус билан энг кўп касалланган мамлакатлар рўйхатида Ҳиндистон (9,35 миллион), Бразилия (6,23 миллион), Франция (2,26 миллион) ва Россия (2,22 миллионга яқин) турибди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 28 ноябрь, шанба куни коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг рекорд натижасини қайд этди: дунё бўйича бир суткада 747 082 та касалланиш ҳолати қайд этилди.