Дунёда озиқ-овқат мустақиллигига эга 50 та давлат бор

Қуйидаги инфографикада озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини-ўзи тўлиқ таъминловчи ана шу 50 та давлатлар рейтинги келтирилган.

Асосий маълумотлар 2025 йилнинг май ойида Nature Food илмий журналида чоп этилган тадқиқотдан олинган.

Мутахассислар миллий ишлаб чиқаришдаги еттита асосий - мева, сабзавот, дуккакли маҳсулотлар, таркибида крахмал бўлган озиқ-овқатлар, гўшт, балиқ ва сут маҳсулотлари бўйича озиқ-овқат тоифаларини солиштириб чиқди. Тоифаларнинг ҳар бири бўйича 100 баллга эришган давлатлар озиқ-овқат мустақиллигига эга деб ҳисобланади. Агар кўрсаткичлар юқори бўлса, экспорт салоҳиятлари имкони, паст бўлса импорт эҳтиёжини билдиради.

Маълумотларга кўра, барча етти озиқ-овқат гуруҳида мукаммал балл тўплаган ягона мамлакат Гайана давлатидир. Жанубий Америка мамлакатининг унумдор текисликларида мўл-кўл шоли, сабзи, лавлаги, шолғом каби илдизмевали ўсимликлар етиштирилади. 900 минг аҳолининг эҳтиёжидан ошиб кетадиган гўшт ва балиқ маҳсулотларини дарё балиқчилиги ва йилқичилик таъминлаб беради.

Рейтингда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган Вьетнам ва Хитой мос равишда ўз аҳолисини олтита озиқ-овқат гуруҳи билан таъминлашга қодир. Қирғиз Республикаси 8, Ўзбекистон 9 қаторда, Қозоғистон эса 17 ўриндан жой олган. Россия 19-ўринни эгаллайди, чунки давлатда мевага бўлган ички эҳтиёж атиги 33 фоизга қондирилади. Умуман олганда, бу мева ва сабзавотлар бўйича ўзини ўзи таъминлаш билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келган барча Европа мамлакатлари учун хосдир. Осиё мамлакатларида сут маҳсулотлари етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.