Дунёдаги олтин захираларининг 11 фоизи ҳиндистонлик уй бекаларига тегишли

🔹 Дунёда ҳар куни 2 миллиард 25 миллион финжон қаҳва истеъмол қилинади. Бутун дунё бўйлаб қаҳва ловиялари сотилиш бўйича нефть ва доллардан кейин иккинчи ўринда туради.

🔹 Ярим литрли кока-колада ўрта статистик одам кунлик рационида белгиланганидан кўра кўпроқ шакар бор. Таркибидаги ортофосфор кислотаси туфайли ичимликдаги бу шакар миқдори сезилмайди.

🔹 Одам қанчалик тез ўйласа, унинг ҳуснихати шунчалик қийин ўқилади. Бу бўйича ўтказилган тадқиқот ўқиб бўлмайдиган ёзув ва юқори IQ ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлади.

🔹 Инсоният тарихида ҳалок бўлганларнинг ярми чивинлар томонидан ўлдирилган. Бу одамлар (тахминан 45 миллиард) қон сўрувчи ҳашаротлар чақиши орқали юқадиган касалликлардан вафот этган.

🔹 Сабзи дастлаб бинафша рангга эга эди. Сариқ рангли сабзи нави эса 1300 йилларда Голландияда яратилган.

 🔹 Айланма чорраҳалар бахтсиз ҳодисалар (автоҳалокатлар)даги ўлим ҳолатларини 72-82 фоизга камайтиради, шунингдек, кутиш вақтини қисқартиради ва ёқилғини тежайди.

🔹 Инсон  танасидаги энг кучли мушак (танасига нисбатан) бу тил, энг кўп ишлатиладиган бўғим эса жағ.

🔹 Дельфинлар қариндошлари билан нафақат гаплашишади, балки улар бир-бирининг исмини ҳам билади.

🔹 Миёвлашга ўхшаб сайраб товуш чиқарадиган чумчуқлар тури мавжуд. Улар мушук-қушлар деб аталади.

🔹 Парижнинг тўғри ва кенг хиёбонлари машиналар учун эмас, балки кўчадаги намойишчиларни бостиришни осонлаштириш учун шундай яратилган.

🔹 Дунёдаги олтин захираларининг 11 фоизи ҳиндистонлик уй бекаларига тегишли.

🔹 Чақмоқ урганда инсон териси 28000 °C даражагача қизийди.

🔹 Пингвинлар никоҳ таклифи сифатида ўз қаллиғига тош совға қилади. Агар урғочи таклифни қабул қилса, у тошни олиб, уясига қўяди.

Баҳора тайёрлади.