ДХА вилоят бошқармаси: Ўқитувчилар - ҳаётимиз чароғбони

Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Булар, ҳаётимиз чароғбони бўлган ўқитувчилардир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.

Халқимизда "Устоз - отангдек улуғ", деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.

Шунинг учун ҳам сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.

Азиз устоз ва мураббийлар, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият олиб бораётган барча ходимлар номидан сизларни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Мақсуд ҚУРБОНОВ,

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи.