Э.Боситхонова : Хотин-қизлар қўмитаси ўт ўчириш ташкилоти эмас, ҳар бир ҳоким ўринбосарининг ҳафталик ишлари алгоритми бўлиши керак

Самарқандда “Аёллар ижтимоий ҳимояси – ижтимоий фаоллик пойдевори” мавзусида форум иш бошлади.

Унда вилоят, шаҳар, туман хотин-қизлар қўмиталари раислари, маҳалла мутахассислари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирокчиларга қўмита ишини янада яхшилаш бўйича тақдимот ўтказди.

 - Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашдек муҳим вазифани амалга оширишда жамоат ва давлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳануз тизимли ва мустаҳкам эмас, - дейди Э.Боситхонова. - Ёшларни оилага тайёрлаш, эрта турмушнинг олдини олишдаги ишлар расмиятчиликка асосланиб қолмоқда.  Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари фаолиятини кучайтириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Хўш, ушбу муаммоларнинг асосий ечими нималарда кўринади? Биринчи навбатда, ҳамкор ташкилотлар билан ишни тизимли ташкил қилиш керак. Хотин-қизлар қўмитаси ҳар бир маҳаллада Анзират бувиларни топиши, улардан фойдаланиши лозим.  Бугун тўсатдан содир бўлган, хусусан, она боласини ўлдириб қўйгани ва бошқа муаммоларга қўмита раислари биринчи навбатда жалб этилмоқда. Улар аввало, шу муаммонинг олдини олиши, ўзининг ҳафталик ишлари алгоритмини тузиши зарур.

Семинар давомида намунали маҳалла мутахассислари, оиласидаги муҳитга яхши ҳисса қўшган қайноналар, имтиёзли уйларга эга бўлган хотин-қизлар Бош вазир ўринбосари томонидан рағбатлантирилди.

Форум давом этмоқда.