Электр таъминотидаги қарздорликларни манфаат эвазига йўқ қилиб бермоқчи бўлган электр тармоқлари корхонаси ходими ушланди
- 27.10.2023 13:59
- 233
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман электр тармоқлари корхонаси техниги О.Т. фуқаро Т.В.нинг хонадонида ўрнатилган электр ҳисоблагич рўйхатдан ўтмаганлиги юзасидан тузилган далолатнома ҳамда электр таъминотидан 6,1 млн. сўмлик қарздорлигини йўқ қилиб, янги ҳисоблагич ўрнатиб бериши эвазига 5 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 214-моддаси (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд