Энди COVID-19 бўйича тест натижаларини Телеграм-бот орқали олиш мумкин

Пандемия эълон қилингандан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг АКТни ривожлантириш (ITMed) маркази ходимлари коронавирус бўйича ПЗР тестлар натижалари бўйича статистик маълумотларни йиғиш ва умумлаштиришга хизмат қиладиган coronavirus-test.uz ахборот тизимини жорий этган эди.

Бундан аввал, коронавирусга ПЗР тест топширганлар бир неча кундан кейин лабораториядан тест натижаларини олиш учун шахсан ўзи келиши талаб этиларди. Бу ҳолат лабораторияларда одамларнинг тирбандликларини юзага келтирарди, лабораторияларнинг ўзи эса натижаларни чоп этиш ва беморларга етказиш учун узоқ давом этадиган жараённи бошдан кечирарди.

Юқоридаги жараёнларни соддалаштириш ва беморлар томонидан COVID-19 учун ПЗР тест натижаларини тезда олишини таъминлаш мақсадида @coronavirustest_testingbot махсус Телеграм-бот яратилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Энди, COVID-19га ПЗР тест топширган фуқаролар уйларидан чиқмаган ҳолда тест натижаларини билиб олишлари ва тест натижалари акс этган расмий бланкни масофадан туриб юклаб олишлари мумкин.

Бунинг учун @coronavirustest_testingbot Телеграм-ботига кириш ва намуна топширувчининг паспорт маълумотларини AB1234567 форматида ботга юбориш талаб қилинади. Сўнг КУН.ОЙ.ЙИЛ форматида туғилган йили ва санасини киритади. Телеграм-бот ПЗР тест натижасини ("манфий" ёки "мусбат") акс эттиради ва расмий шакл (бланк)ни юклаб олиш ва чоп этиш мумкин бўлган ҳаволани тақдим этади.

COVID-19га ПЗР тест натижаларини тасдиқлаш учун берилган ушбу расмий шаклда, электрон тарзда ўқиладиган QR-код мавжуд бўлиб, у COVID-19 учун ПЗР тест натижалари тақдим этиш зарур бўлган жойлардан (масалан, аэропортларда) ўтишни анча тезлаштиради.

Ҳозирда koronavirus-test.uz ахборот тизимига қуйидаги 40 та лаборатория уланган бўлиб, уларда COVID-19ни аниқлаш учун топширилган ПЗР тестлари натижаларини @coronavirustest_testingbot Телеграм-боти орқали билиш мумкин:

- Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази;
- Республика вирусология илмий текшириш институти;
- Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази;
- Сирдарё вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Бухоро вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Жиззах вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Тошкент вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Андижон вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Сурхондарё вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Навои вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Қорақалпоғистон Республикаси СЭО ва ЖСХ ;
- Тошкент шаҳри ОИТСга қарши курашиш маркази;
- Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази;
- Республика Инновацион технологиялар вазирлиги ҳузуридаги илғор технологиялар маркази;
- “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий поликлиникаси;
- “Hi Tech Laboratories”;
- “Vitros Diagnostics”;
- “The Free-Joy Medical Laboratory”;
- “Doctor-Di Gospital”;
- “Repro Test”;
- “Соғлом табассум”;
- “Intermed Innovation";
- “Biotest Medical”;
- “Biogen Med”;
- “Defactum Laboratories”;
- “Eurolab”;
- “Genotexnologiya”;
- “Gamma Med Clinic”;
- “Fergana Primus Diagnostic Innovation Med”;
- “Jacksoft Medical Diagnostics Services”;
- “Medical Centre” (Nukus);
- “Parizoda Medical Service”;
- “Тиббиёт дунёси”;
- “Hana Itc”;
- “Alfa Diagnostic”;
- “Самарқанд тиббиёт диагностика”;
- “Gemo-Test”;
- “Ассалом лаборатория диагностика маркази”;
- “Ideal Diagnostic”.

Ўз вақтингизни тежанг! @coronavirustest_testingbot имкониятларидан фойдаланинг!