Эпидемияларга қарши кураш қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик бор
Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш фуқароларга 4 миллион 460 минг сўмадан 6 миллион 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 миллион 690 минг сўмдан 11 миллион 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бу ҳақда Huquqiy axborot телеграм каналида маълум қилинди.
Агар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса:
👉 11 миллион 150 минг сўмдан 22 миллион 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
👉 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
👉 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.