Эртага хориждан ватандошларимизни олиб келиш учун иккита чартер рейси амалга оширилади

Эртага, 5 август куни Тошкент-Сеул-Тошкент, Қоҳира-Тошкент-Қоҳира йўналишлари бўйича чартер рейслари ташкил этилади.

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент-Истанбул-Тошкент чартер рейси амалга оширилади.