Эрзурум — 2025 йил туризм пойтахти
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Туркиянинг Эрзурум шаҳрини “2025 йил туризм пойтахти” деб эълон қилди.
Айтиш мумкинки, ушбу шаҳар бир қанча маданий бойликларга эга бўлиш билан бирга сайёҳлар учун жуда бой тарихий ёдгорликларга ҳам эга.
Муҳими, Эрзурумда ҳар йили янги туризм йўналишлари очилади. Жумладан, бу йил Эрзурум шаҳар ҳокимлигининг маданият ва ижтимоий ишлар бошқармаси томонидан шаҳарнинг жануби ҳисобланган Караязи, Текман, Ҳинис, Карачобан, Кўпрукўй ва Пасинлер туманларидаги тарихий қалъалар, қабрлар, кўприклар, черковлар, масжидлар, ғорлар, канён ва водий каби табиий гўзалликка бой масканлар ҳудуднинг туризм манзиллари қаторига қўшилди.
Айни пайтда эса шаҳарнинг янги туризм йўналишлари ва маданий бойликларини дунёга танитиш учун 2025 йилдаги тадбирларга ҳозирлик кўрилмоқда.
Таъкидланишича, шаҳарнинг “2025 йил туризм пойтахти” этиб танланганидан сўнг, илк марта жанубий туманларга профессионал тарздаги саёҳат дастури ташкил этилди. Сафарнинг биринчи бекати Текман бўлиб, у ердаги Акпинар қишлоғини зиёрат қилиш чоғида 41 турдаги гастрономия буюмларини кўриш мумкин. Ҳинис туманида эса сайёҳлар тарихий Улу масжиди ва Ҳинис канёнларини зиёрат қилади. Бу ерда сайёҳлар текисликлар, боғлар, черковлар, масжидлар ва тарихий жойларни зиёрат қилишлари мумкин.