Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фарзанд ўрнига – ит

Кейинги йилларда европаликлар никоҳдан ўтиш ва фарзанд кўришга шошилмаяпти. Пандемия ва иқтисодий инқироз вазиятни янада чуқурлаштирди, деб ёзади “АиФ” 2021 йил 38-сон.

Экспертларнинг ҳисоблаб чиқишларича, испанларда ҳайвонлар болалардан бир неча марта кўп.

Испания аллақачон қариётган мамлакат деб аталмоқда. Боиси, испан оилаларда итлар фарзандлардан кўп. Бунга ажабланмаса ҳам бўлади, негаки, уй ҳайвонларини боқиш испанларга гўдакни боқишдан 11 марта арзонга тушади. Кейинги 15 йилда икки маротаба иқтисодий инқирозни бошдан кечирган испанлар учун фарзанд кўриш муаммо.

Сўровларга кўра, 66 фоиз ёшлар оила қуриш ва фарзанд кўришга тайёр эмас. Гап шундаки, олдинги авлодга нисбатан пандемия туфайли ишга жойлашиш ҳаддан ташқари қийинлашди. Оиласи борлар эса уни кенгайтиришни истамайди. Ҳозирда Мадридда аравачада бола суриб бораётган кишилардан кўра, ит етаклаган одамларни кўп кўрасиз. Испания пойтахтида оилаларда 152 мингта бола бўлгани ҳолда 282 мингта ит расман рўйхатга олинган.

Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.