Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ғаройиб дунё: Ўзини одам ҳисобламайдиган халқлар

Ажабланарлиси, ер юзида ҳақиқатан ҳам инсониятга мансублигини инкор этиб, ерга юлдузлардан келиб тушганига ишонадиган халқлар борлиги хақиқатдир. Қолаверса, бу халқлардан бири ҳали инсоният бўлмаганида дунёга келганлигига даъво қилади.

Бу жуда кам сонли халқларнинг яқин келажакда ер юзидан йўқ бўлиб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Лекин уларнинг келиб чиқиши ҳақидаги афсоналар кишини ҳайратлантирмасдан қолмайди.

Такаббурлик ва махфийлик

Кения, Эфиопия ва Судан чегаралари туташган олис тоғли минтақада кичик Сурма қабиласи яшайди. У ерга бориш жуда қийин ва Сурма бошқалар билан алоқа қилмайди, уларга дуч келган киши эса уларнинг такаббурлиги, махфийлиги ва мулоқот қилишни истамаслиги ҳақида гапиради.

Яқинда Исландия географик Жамиятининг экспедицияси нафақат у ерга боришга, балки ярим йил давомида Сурма халқи орасида яшаб, тадқиқот олиб боришга муваффақ бўлди.

Маълум бўлишича, бу одамлар ўзларини ерлик деб ҳисобламайди ва улар осмондан учиб келган объект қулаб, ўз ватанлари билан алоқа узилганлиги ҳақида даъво қилишади. Айтиш керакки, сурма ўзи ҳақида гапиришни умуман ёқтирмайди. Ҳатто уларни ишончига кириб олган исландиялик тадқиқотчилар ҳам кўп нарсаларни улар оғзидан суғуриб олишга мажбур бўлишди.

Айтганча, уларнинг “ердагиларни” ўзларидан паст деб билиши ва мулоқот қилишни истамаслигини такаббурликдан бошқа нима деб айтса бўлади? Янаям қизиғи, Исландиялик тадқиқотчилар нафақат уларга ишонишди, балки улар бошқа сайёрадан келиб чиққанлиги ҳақидаги далиллар топилганлиги ҳақида таъкидлашди.

Бу ҳақиқатми ёки йўқми маълум эмас. Ўз ўрнида Сурма ҳатто ташқи кўринишда ҳам одамларга ўхшамаслик учун ҳар хил ҳийла-найранг ишлатиб келади.

Титикака кўлидаги “одаммас”лар

Титикака кўлидаги баланд тоғлардаги кўлда, унинг атрофида эмас, балки кўлнинг ўртасида яшовчи Уру халқи ўзини одам эмаслиги, Ер ва инсоният у ёқда турсин, ҳатто қуёшдан ҳам олдин пайдо бўлганига қатъий даъво қилади.

Уру илгари улар бутунлай бошқача қиёфага эга бўлиб,  одамларга ўхшамаганлиги ва ҳатто уларнинг қони қора рангда эканлигини таъкидлайди. Олдинги кўриниши ҳақида гап кетганда, улар жуда қадимий ва жуда жумбоқли Тиауанако шаҳрининг барельефида айнан улар тасвирланганлигини айтишади.

Биз жуда қадимиймиз... Энг қадимиймиз. Биз “мушук-қуёш” кўли аҳолисимиз. Биз одам эмасмиз!”, деди улар кўп йиллар давомида уларни ўрганиб келган этнограф Жан Веларга.

Айтиш керакки, уларнинг турмуш тарзи ҳам жуда ўзига хос, совуққа чидамлилиги эса ғайритабиий равишда ривожланган. Уру гапирадиган тил дунёдаги бошқа бир тил билан боғлиқлиги аниқланмади. Шунга қарамасдан ҳеч қандай генетик тадқиқот ўтказилмаган... ёки нашр этилмаган.

Шу сабабли ҳозирча буларнинг барчаси соф мифологиялигича ва саволлар очиқлигича қолмоқда.

Ажабланарлиси, одатда кўпинча қабилалар ва халқлар ўзини одам деб билади ва ҳатто ўзини “ҳақиқий одамлар” деб ҳисоблайди. Лекин бунақаси...  Ўзларини одамлардан ажратиб туриб, қунт билан инсоният билан боғлашга интилмайдиган ана шунақа қабилалар ҳам бор экан.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.