Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ғаройиб тасодифлар

Биз дунёмиз улкан ва алғов-далғовликлардан иборат деб ўйлаймиз. Лекин бизнинг “шар”имиз жуда кичик ва кутилмаган ҳодисаларга бой, буни эса вақти-вақти билан ақл бовар қилмайдиган воқеалар исботлаб туради. Бундан ташқари, уларни билиб олгач, сиз ердаги ҳамма нарса нисбий эмаслигига ва ҳақиқатан ҳам кўринмас материялар, иплар ва уларни ўз қўлида ушлаб турган Зот борлигига ишонч ҳосил қиласиз. Акс ҳолда қуйидаги ҳодисалар содир бўлмаган бўларди...

🔹 Бир куни кўчада сўров ўтказиб юрган ВВС мухбири бир одамдан “1967 йилдаги "Эвертон" - "Ливерпуль" командалари ўртасида бўлиб ўтган афсонавий регби ўйинини эслай оласизми?”, деб сўради. У эса “Албатта, эслайман, мен унда иштирок этганман”, деб жавоб берди.
Ўткинчи одам дарвозабон Томми Лоуренс бўлиб чиқди.

1

🔹 Мисрнинг Янги қироллик даврига тегишли (милоддан аввалги 1550-1050 йиллар) ҳайкалининг сурати қуйиб қўйилгандек 2009 йилда вафот этган поп-қирол Майкл Жексонга ўхшайди.

🔹 Спортчи Уолтен Саммерфордни ҳаёти давомида уч марта чақмоқ урган.
Қизиғи, ўлимидан сўнг ҳам чақмоқ унинг қабр тошига уриб, тошни иккига бўлган.

1

🔹 1975 йилда АҚШнинг Детройт шаҳрида истиқомат қилувчи Жозеф Фиглокнинг бошига 14-қаватнинг деразасидан бир болакай тушиб кетди.
Бир йилдан сўнг айнан ўша жойда, ўша боланинг ўзгинаси унинг устига яна қулаб тушди. Икки ҳодисада ҳам ҳеч ким жабрланмади.

1

🔹 Машҳур тадбиркор Энцо Феррари 1988 йилнинг 14 февралида вафот этди. Ўша йилнинг 15 октябрида туғилган туркиялик футболчи Месут Ўзиль Энзога икки томчи сувдек ўхшайди.

1

🔹 "Титаник" ҳалокатидан 14 йил олдин ёзувчи Морган Робертсон улкан “Титан” лайнерининг фожиали ҳалокати ҳақида “Беҳудалик” романини яратди.
Қизиғи, романдаги кема “Титаник” каби бир хил йўлни, худди ўша тезликда босиб ўтади ва айсберг билан тўқнашув натижасида чўкиб кетади.

1

🔹 1976 йилда режиссёр ва декорациялар рассоми Жон Ричардсон “Омен” фильми устида ишларди ва автоавария оқибатида боши кесилган қаҳрамонлар саҳнасини яратди.
Кўп вақт ўтмай режиссёр ва унинг ёрдамчиси Лиз Мур худди шундай ҳодисага йўлиқди: фильмда бўлганидек, улар “Оммен” шаҳри яқинидаги трассанинг 66,6 километрида автоҳалокатга учради.

1

🔹 1835 йилда ёзувчи Марк Твен туғилишидан икки ҳафта олдин Ер устидан Галлей кометаси учиб ўтди.
1909 йилда бу ҳақда ёзувчи “Мен бу дунёга комета билан бирга келдим, у билан бирга кетаман”, деган эди. Шундай ҳам бўлди. Марк Твен 1910 йилнинг 21 апрелида, навбатдаги комета учиб келган куннинг эртаси куни вафот этди.

1

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.