GM Uzbekistan Tracker Premier AT автомобилига чегирма эълон қилди

GM Uzbekistan Ёшлар куни муносабати билан Tracker Premier AT автомобилига 21 фоизли чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди.

Унга кўра, харидорлар эндиликда Tracker Premier AT автомобилини 21 фоизли чегирма билан 215 680 575 сўм ўрнига 170 миллион сўмга харид қилиши мумкин.

Акция 2 июлдан бошлаб 10 кун давомида амал қилади.

"Компания харидорларга автомобиль хариди жараёнида қулайликлар яратиш ҳамда тақдим этилаётган маҳсулотлар ҳамда хизматлар сифатини ошириш борасидаги фаолиятини давом эттиради", - дейилади хабарда.