Гўзаллик салонидаги жанжалда уч нафар қиз тан жароҳати олди

Қизириқ марказий деҳқон бозори орқа томонида жойлашган “Шадози” номли гўзаллик салони биносида ушбу салонда ишловчи 37 ёшли Зулфия Ш., 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А., 17 ёшли Соҳиба Т.лар ҳамда ушбу гўзаллик салони ёнида жойлашган “Диана” гўзаллик салони ишчиси, 39 ёшли Матлуба М. ва унинг қизи 18 ёшли Шахзодабону Н. ўзаро жанжаллашиши оқибатида Париноз Н., Сарвиноз А. ва Соҳиба Т. турли даражада тан жароҳатлари олаганликлари аниқланган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, улар “енгил” тан жароҳати олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро Матлуба М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.