Ҳар ишда бир ҳикмат бор

Кема ҳалокатга учрагандан кейин, ягона қутилиб қолган кишини тўлқин кимсасиз, кичик оролга чиқариб ташлади. У изтиробга тушиб Худога мени қутқаргин деб сиғинди. Ҳар куни уфққа мўралаб ёрдам бормикин, деб қарарди. Охири, ҳолдан тойиб, қирғоқда сузиб юрган болорлардан нарсаларини сақлаш учун кичкина чайла қурди. Лекин бир куни емиш қидириб сафардан қайтса, чайласи гуриллаб ёнаётган экан, тутуни баланд, осмонга ўрлаяпти. Энг даҳшатлиси – ҳамма нарсаси куйиб кетибди. У:

-  Худо, сен нега мени яна жазоладинг? – дея ҳўнграб йиғлади.

Эртаси куни тонгда уни қирғоққа яқинлашаётган кема овози уйғотди. Кема уни қутқариш учун сузиб келган экан.

-  Мен бу ердалигимни қандай билдинглар? – деб сўради у қутқарувчилардан.

-  Биз йироқдан сен ёққан олов тутунини кўрдик, - деб жавоб беришди улар.