Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳуқуқини берадиган шаҳодатномалар таълим муассасаларида берилади

Янгиликлардан яна бири, эндиликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Умумтаълим мактабларида йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш асосларини ўргатувчи дастурларни ўз ичига олган "Ҳаётий фаолият хавфсизлиги" мажбурий фани жорий этилади. Болаларга йўл ҳаракати қоидаларини, шу жумладан, велосипед ҳайдаш кўникмаларини ва йўллардан ўтиш тартиби чет эл тажрибалари асосида ўргатиб борилади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари томонидан нур қайтарувчи қурилмалар мактабгача ёшдаги болалар ва таълим муассасаларининг кичик синф ўқувчилари орасида бепул тарқатилади.
Бундан ташқари, 18 ёшга тўлган, таълим олган ва имтиҳонни белгиланган тартибда муваффақиятли топширган шахсларга "А" ва "В" тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳуқуқини берадиган шаҳодатномаларни таълим муассасаларида бериш йўналишида ҳам ишлар олиб борилади. Умумтаълим мактабларидаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги" фанига доир ўқитиш услуби бўйича ўқув курслари шу соҳага ихтисослашган олий таълим муассасаларида ўқитувчилар учун ташкил этилади. Умумтаълим мактаблари, коллеж ва лицей ўқувчилари орасида "Яшил ранг", "Йўл ҳаракати қоидалари билимдони", "Энг намунавий йўловчи" каби викториналар ўтказилиши йўлга қўйилади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида Жамоатчилик кенгаши вазифалари нималардан иборат бўлади?
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Концепциясида қандай муҳим янгиликлар кутилмоқда?
Ва бошқа кўплаб саволларга жавобларни 14 июнда нашрдан чиққан “Зарафшон” газетасида ўқинг!
Ғолиб АБДУСАЛОМОВ