Ҳайвонлар борлиқни қандай кўради?

Сиз бирор бир ҳайвон кўз ўнгида қандай кўринишингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ушбу мақолада баъзи бир ҳайвонлар дунёни қай кўз билан кўриши ҳақида гаплашамиз.

Кўршапалаклар

Бу ҳайвонлар асосан тунги ҳаётни афзал кўриши ва уларнинг кўриш қобилияти заифлиги тўғрисида эшитган бўлсангиз керак. Аслида эса ҳаммаси бутунлай бошқача.

Кўршапалакларнинг кўриш қобилияти одамларникига қараганда 110 марта ўткирроқ, улар ҳам ёруғ кунда, ҳам тўлиқ зулматда ҳамма нарсани мукаммал кўра олади. Кўршапалакларнинг кўриш қобилиятини тунги кўриш камераларига олинадиган тасвир билан солиштириш мумкин. Шундай бўлса-да, кўршапалаклар эхолокацияусули, аниқроғи, ўзларининг эшитиш қобилиятидан фойдаланишни афзал кўради.

Асаларилар

Итлар сингари асаларилар рангларни идрок эта олмайди. Улар дунёни фақат кўк ва яшил ранглардакўради. Бундан ташқари, асалари ультрабинафша спектрдаги рангларни ажрата олади. Бошқача қилиб айтганда, асаларилар биз кўра олмайдиган нурларни кўришга қодир.

Асаларилар гулларни одамлардан кўра бошқача кўриши ажабланарли эмас. Масалан, улар гулларнинг марказида жойлашган рангли доғларга қараб, бу ўсимликларда қанча нектар ва гулчанг борлигини аниқлай олади. Тегишинча, улар энг кўп нектар ва гулчангларни ўз ичига олган гулларга қўнади.

Қушлар

Қушлар дунёни одамлардан кўра яхшироқ кўради, чунки уларнинг кўзи бизникидан бир неча баравар кескинроқ. Бундан ташқари, уларнинг кўзлари 4 та фоторецепторга эга, одамларда уларнинг фақатиккитаси бор. Агар биз бу фоторецепторлар туфайли 4 та асосий рангларни кўра оладиган бўлсак, қушларнинг барчаси ультрабинафша диапазонидаги кўк, сариқ, яшил, қизил ва бешинчи шунчаки номи йўқ "бинафшанинг сояси"рангларини идрок этади.

Қушлар магнит майдонларини ҳам кўра олишқобилияти туфайли қишда йўналишида адашмасдан иссиқ мамлакатларга кўчиб ўтиши осон кечади.

Каламушлар

Рўйхатимиздаги энг ғаройиб ҳайвонлардан бири бу - каламушлар! Уларнинг бир кўзи битта нарсани кўраётган бир пайтда, иккинчиси бемалол бошқа нарсага разм солади.

Ушбу турдаги панорамик кўриш бу кемирувчиларгакўзларини горизонтал ва вертикал равишда қарама-қарши йўналишда ҳаракатлантира олишга имкон беради. Каламушлар рангларни ажрата олмаса-да,ультрабинафша нурлари ва ҳатто яшил-кўк спектрнинг турли хил сояларини осонгина ажрата олади. Бу уларга бошқа ҳайвонлар қолдирган изларни кўришга, ультрабинафша рангни акс эттирувчи ҳайвонлар таналарини ажратишга ва қоронғуда яхши кўришга ёрдам беради.

Пашшалар

Агар сиз чивинга диққат билан қарасангиз, унинг кўзи юзлаб кичик доиралардан иборат эканлигини кўрасиз. Аслида, бу доиралар эмас, балки қирралардир. Кўзларининг тузилиши туфайли пашшалар дунёни мозаика ёки нақшдан йиғилган расм (мегапиксель) сифатида кўради. Каламушлар сингари, бу ҳашаротлар ультрабинафша нурларни илғай олиб, дунёни секин ҳаракатда идрок этади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.