Ҳеч бир давлатга тегишли бўлмаган ерлар
Дунёда турли сабабларга кўра ҳеч бир давлатга тегишли бўлмаган ҳудудлар бор. Бу халқаро шартномалар билан аниқ белгиланган“эгаси йўқ”, баҳсли ва ҳеч кимга керак эмас ерлардир.
Халқаро (давлатлар ўртасидаги) сувлар
Соҳилдан маълум масофада жойлашган материкларга туташ денгиз ва океанлар қирғоқлари чегаралари бўйлаб ўтадиган мамлакатларга тегишли. Бундай ҳудуд давлатнинг ерга ёлғиз (танҳо) эгалик қиладиган иқтисодий зонаси деб аталади ва унинг кенглиги 200 денгиз мили (370,4 километр)дан ошмаслиги керак.
Иқтисодий зоналардан ташқарида қолган ҳеч кимга тегишли бўлмаган ҳудуд денгиз ва океанлар ер юзасининг 64 фоизини ташкил қилади. Бу ҳудудбирлаштириб ҳисобланган барча қитъалар ва ороллар билан солиштирилса, катта бўлиб чиқади. Демак, сайёрамизнинг катта қисми ҳеч ким эгалик қилмайдиган ҳудудлардан иборат, деб айта олар эканмиз.
Бир Тавиль
Эҳтимол, бу жой эгасиз ернинг энг машҳур намунасидир. Бир Тавиль - шимолда Миср, ғарб, жануб ва шарқда эса Судан билан чегарадош ҳудуд. Ушбу чўл ҳудуди жуда катта бўлиб, тахминан 2 минг квадрат километрни эгаллайди. Бироқ на Миср, на Судан бу ерга нисбатан ҳеч қандай даъвоқилмайди.
Мэри Бэрд ери
Антарктида, худди Ой каби, ҳудудий даъволар мавзуси бўла олмайди, деган нотўғри тушунча мавжуд. Аслида эса бир қанча давлатлар бу улкан қитъага, ҳеч бўлмаганда, унинг қандайдир улушигаэгалик қилиш учун даъво қилиб келади. У ерда Ғарбий Антарктиданинг катта қисми бўлган ер 1,61 миллион квадрат километрни эгаллайдиган Мэри Бэрд ери каби эгасиз ҳудудлар ҳам бор. Бу Франция, Германия ва Италиянинг бирлашган ҳудудларидан каттароқдир.
Горня Сига
Югославия парчаланиб, Югославия урушлари бошланганда, Сербия ва Хорватия баъзи баҳсли ҳудудларга даъво қила бошлади. Иккала давлат ҳам Горня Сигадан ташқари собиқ Югославиянинг “ёғли” жойларини эгаллашни орзу қиларди. ГорняСигага келадиган бўлсак, ҳар бир томон бу 7 квадрат километрлик ҳудудни ўз ерлари эмас, деб ҳисоблайди.
Ҳанс ороли
Канада яқинидаги Кеннеди бўғози марказидаги одам яшамайдиган ҳудуд - 1,3 квадрат километр майдонга эга Ҳанс оролига Гренландия номидан ҳам Канада, ҳам Дания даъвогарлик қилиб келади.Мамлакатлар узоқ вақтдан бери орол мақоми бўйича келишувга эришишга уринган, бироқ музокаралар жараёни олдинга силжимаётир.
Канада ва Дания ўртасидаги орол учун узлуксиз “уруш” 1984 йилдан бери давом этмоқда: ҳар бир неча ойда мамлакатлардан бирининг десант гуруҳи Ҳансга қўниб, “душман” байроғини олиб қўйиб,ўрнига ўз байроғини ўрнатади, шундан сўнг десантчилар ўлжа қилиб олинган (аслида эса қарши томон қолдириб кетган) спиртли ичимликларни ичишади. Шундан сўнг десантчиларўз спиртли ичимликларини қолдириб, чекинишади.Бир мунча вақт ўтгач, бошқа томон “қўшинлари”келиб, худди шу маросимни бажаради. Қизиғи,канадаликлар виски, данияликлар эса шнапс ичимлигини қолдириб кетишади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.