Ҳеч қачон урушда қатнашмаган давлатлар

Ростдан ҳам, дунёда ҳеч қачон жангга кирмагандавлатлар бор. Тўғрироғи, улар ҳеч қачон урушни бошдан кечирмасликка эриша олган. Бугун улар ҳақида сўз юритилади.

Энг тинчликсевар давлатлар рўйхатини Исландия очади. Минг йиллик ёшига қарамай, давлат фақат 1944 йилда мустақилликка эришган. Ўшандан бери мамлакатнинг армия, денгиз флоти ёки ҳаво кучлари бўлмаган. Исландиядаги ягона қуролли куч - бу ҳарбий қирғоқ соқчилари. Ҳеч қачон бошқа давлатга қарши урушмаган ёки уруш эълон қилмаган Исландия бугунги кунда дунёдаги энг хавфсиз мамлакат ҳисобланади.

 Чехия

1993 йилда Чехословакия Чехия ва Словакияга бўлинди. Ҳар икки давлат мустақил бўлди.Барқарор иқтисодиётга эга Чехиянингтинчликпарвар машқларда мунтазам қатнашадиган армияси мавжуд бўлса-да, бу ерда ҳеч ким жанг қилмоқчи эмас.

Сейшел ороллари

Африка қирқоқлари яқинида жойлашган 115 та оролдан иборат гуруҳ - Сейшел ороллари 1976йилда мустақилликка эришган ва ўшандан бери гарчи жиддий сабаблар бўлса-да, ҳарбий можароларда қатнашмай келади. Республикадаҳаммаёқ тинчлик” деб айтиб бўлмайди: Сейшел ороллари браконьерлар ва қароқчиликдан азият чекмоқда, бунинг натижасида ҳар йили ЯИМ 4 фоизга камайиб бормоқда.

Ватикан

Кичкинагина давлат 1926 йилда пайдо бўлган. Мамлакат Италиянинг марказида жойлашганлиги сабабли, Ватикан Италия ҳимоясида. Шунга қарамай, Ватиканда Рим папаси ва мамлакат аҳолиси хавфсизлиги учун масъул бўлган -"Швейцария гвардияси" ҳарбий қисми мавжуд.

Коста-Рика

XX асрнинг ўрталарида содир бўлган Коста-Рикаликлар иштирок этган сўнгги можаро 2 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ўшандан бери ўзининг қаттиқ феъл-атвори билан ажралиб турадиган Коста-Рика халқи мамлакат Конституциясида қайд этилганидек, ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди.

Лихтенштейн

1868 йилда армияни асоссиз сақлаш қимматга тушишини пайқаган Лихтенштейн ҳукумати ҳеч ким билан жанг қилмасликка қарор қилди ваҳарбийлар ўз уйларига юборилди. Ўшандан бериуруш ҳаракатлари ҳатто мамлакат чегараларига яқин жойда содир бўлган бўлса ҳам, Лихтенштейн аҳолиси можароларда қатнашмаган.

Швейцария

Энг тинч давлатлар рўйхатининг етакчиси албатта Швейцария ҳисобланади. Мамлакат 1815 йилдан бери мутлақо нейтрал ҳисобланиб, ҳатто ўзининг чегаралари яқинида бўлиб ўтаётган урушларга қўшин юбормайди. Давлат иштирок этган сўнгги қуролли тўқнашув XIX-асрнинг ўрталарида содир бўлган Зондебург фуқаролар уруши эди. Швейцарияликлар бетарафлиги ва тинчликсеварлигига қарамай, дунёда қуроллар сони бўйича етакчилик қилмоқда: бу давлатда ҳар 100 кишига 29 та қурол тўғри келади. Ўзининг бу кўрсаткичи билан давлат Яман ва АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.