Ҳиндистон ва Японияда кўчки содир бўлди, қурбонлар бор
- 19.07.2021 10:49
- 28
- Хориж
Ҳиндистоннинг Махараштра штати пойтахти Мумбайда давомли кучли ёмғир келтирган кўчки натижасида 25 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди Hindustan Times.
Илгари Чембур ҳудудидаги бир қатор уй-жойлар кўчки туфайли қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Япониянинг Сидзуока префектурасида июль ойининг бошида юз берган катта кўчки қурбонлари сони 18 кишига етди, ҳозирга қадар 12 киши топилгани йўқ, деб хабар берди NHK.
3 июль куни соат тахминан 10:00 да (Тошкент вақти билан 06.00) Токионинг жануби-ғарбий қисмида, Сидзуока префектурасининг Атами шаҳрида катта кўчки рўй берди. Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Кўчки натижасида 130 га яқин уй вайрон бўлди. 500 дан ортиқ одам вақтинча меҳмонхоналарга жойлаштирилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 35 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 57 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!