Ҳиндистоннинг "O.P. Jindal Global University" вакиллари Самарқанд давлат чет тиллар институтида тажриба алмашди
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинув дастурлари, илмий-тадқиқот соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур ташрифнинг асосий мақсади халқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтириш, маданият ва таълим соҳасида тажриба алмашиш бўлиб, бу талабаларга халқаро даражадаги билимларни эгаллаш имкониятини тақдим этади. Ташриф давомида меҳмонлар институт фаолияти, ўқув жараёни ва илғор методикалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун аниқ чора-тадбирларни белгилаб олдилар ва келгусида қўшма илмий конференциялар, семинарлар ўтказиш ва халқаро грант дастурларида иштирок этишни режалаштирди. Ушбу ташриф икки олий таълим муассасаси ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди, дейиш мумкин.
Нилуфар Сулаймонова,
СамДЧТИ инглиз тили назарияси кафедраси мудири.