Ҳокимлик танқидга муносабат билдирди

Бугун сайтимиз - “zarnews.uz” га жойлаштирилган «Фотофельетон: ''Мы открылись'' тоғлар орасига ҳам етиб борибди» танқидий мақола юзасидан Қўшработ тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Фотофельетонда акс этган суратлар туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам туман марказида ушбу ёзувли баннерлар мавжудлиги аниқланди.

Ушбу реклама баннерлари олиб ташланди. Шу билан бирга, ҳудуддаги ўзбек тили имло қоидаларига зид бўлган бошқа баннерлар ҳолати, ёзилиши ҳам назоратга олинди.

Қўшработ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.