Ҳовлиларда 30 кишилик тўйлар бошланди

Айни пайтда Қўшработнинг Қўралос маҳалласида тўй бўляпти. Шу маҳалла фаолларидан бири Саид Мамасолиевнинг ихчам ҳовлисида 6 та столга дастурхон ёзилган. 30 чоғли меҳмон дастурхон атрофида. Боз устига қўшалоқ тўй, Саид ака бир ўғлини уйлантираётган бўлса, бир неварасининг хатна тўйини нишонламоқда.
- Бўларкан-а, - дейди қўшниси Ғиёс ака. - Ташвиш ҳам, харажат ҳам кам. Аслида ҳовлида тўй кўрмаганимизгаям қанча йиллар бўлганди. Санъаткорларнинг овоз кучайтиргичларидан чиқаётган мусиқа товуши ҳам маромида.
Аҳамиятлиси, тўй карантин талаблари асосида ўтказилмоқда. Ҳовлига кираверишда меҳмонлар дезинфекция йўлагидан ўтмоқда.
Тўлқин Сиддиқов.